Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
AFP: Франция Ироққа 430 млн евро ажратади
Франция 2017 йил давомида Ироқ ҳукуматига 430 млн евролик кредит ажратади. Бу ҳақда AFP ахборот агентлигига Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ив Ле Дриан атрофидаги манба маълум қилган. Ле Дриан 26 августда Бағдоддга келган.
Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, Ле Дриан Бағдодга молиявий ёрдам бериш масаласини Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободий билан муҳокама қилган. Ле Дриан музокаралар давомида Ал-Ободийга маблағлар жорий йил охиригича ажратилишига ваъда берган. Бу маблағлар авваламбор Ироқ ҳукумати томондан амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.
“Франция ИШИДга қарши курашнинг бошидан бери Ироқда бўлган. У ҳозирда бошланаётган тинчликнинг қурилиши босқичида ҳам бу ерда бўлади”, деб айтган Ле Дриан учрашувда.
Ле Дриан, шунингдек Ал-Ободийга Франция президенти Эмманюэл Макроннинг унинг Парижга келиши таклифини етказиб қўйган.
Мавзуга оид
21:16 / 28.06.2026
Ироқда 50га яқин амалдор ва депутатлар коррупцияда айбланиб ҳибсга олинди
20:54 / 28.06.2026
Францияда парашютчилар мактабига қарашли самолёт қулаши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди
10:27 / 27.06.2026
Ўзбекистонда Франция визаси учун воситачиларсиз ҳужжат топшириш имконсиз бўлиб қолгани айтилмоқда
18:00 / 25.06.2026