Хитойда атом соҳасида хавфсизлик ҳақидаги қонун қабул қилинди
Бутунхитой халқ вакиллари доимий қўмитаси (Хитой қонунчилик органи) 1 сентябрда атом соҳасида хавфсизлик ҳақидаги қонунни қабул қилди. Бу ҳақда China News ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Қабул қилинган қонун атом реакторлари қурилиши, тегишли қурилмаларни экспорт ва импорт қилиш қоидаларини тартибга солади. Таъкидланишича, Хитойга олиб кириладиган қурилма мамлакат қонунларида кўзда тутилган хавфсизлик меъёрлари, маъмурий меъёрлар ва стандартларга мувофиқ келиши керак. Хитойдан қурилмаларнинг олиб чиқилиши экспорт назорати давлат талабларига мувофиқ амалга оширилиши керак. Ушбу қонун 2018 йил 1 январидан кучга киради.
Хитойда атом соҳасида бирорта ҳам кўнгилсизлик ёки сизиб чиқиш ҳолати юз бермаганига қарамасдан, Хитой ҳукумати қурилаётган реакторлар миқдори кескин кўпайгани туфайли атом соҳасини тартибга солувчи қонунни ишлаб чиқишга мажбур бўлган.
Қонунда таъкидланишича, атом соҳаси миллий хавфсизликнинг муҳим қисми ҳисобланади ва ушбу соҳада мавжуд талабларга мувофиқ келиши лозим. Шунингдек, таъкидланишича, ушбу соҳада халқаро ҳамкорликни кучайтириш ва террорчиликка қарши курашни мувофиқлаштириш муҳимлиги таъкидлаб ўтилган.
Мавзуга оид
19:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон экспортида Россия биринчи ўринга кўтарилди
15:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон Хитойдан 2 млрд долларлик маҳсулотлар сотиб олди
13:48 / 23.04.2023
Хитойнинг Франциядаги элчиси Қрим статуси ва собиқ СССР давлатлари суверенитетини шубҳа остига олди
11:25 / 21.04.2023