Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойлик аёл кўчада фарзандини дунёга келтириб йўлида давом этди
Хитойда ҳомиладор аёл дўконларни айланиб юриб, кўчанинг ўртасида фарзандини дунёга келтирди. Гувоҳлар воқеани видеога олишган, ушбу видео вирус каби тарқалиб, машҳур бўлиб кетди. Shanghaiist шу ҳақидаги хабари билан бўлишди.
Манбага кўра, хитойлик аёл кўчада кетаётиб қорнини ушлаб қолган - у дўкондан қайтаётганида туғуруқ жараёни бошланиб кетган. Яқин атрофдаги аёллар стул олиб келиб, асфальтга картон қўйиб, аёлга ёрдам кўрсатишган.
Таъкидлаш жоизки, аёл шифокорлар етиб келгунга қадар болани дунёга келтириб бўлган. Тез тиббий ёрдам ходимаси янги туғилган чақалоқни ўрашга ёрдам беради. Ролик якунида аёл бир қўлида чақалоқ, бир қўлида харидлар халтаси билан йўлида давом этади.
Мавзуга оид
18:33 / 13.07.2026
Bigme иккита экранли HiBreak Dual 2 смартфонини тақдим этди
08:50 / 13.07.2026
Хитой энергия соҳасида янги жаҳон рекордини ўрнатди
23:59 / 12.07.2026
Хитойликлар телефонларидан кўра электромобилларини тезроқ янгилашмоқда
00:34 / 12.07.2026