Фан-техника | 14:14 / 04.09.2017
8396
2 дақиқада ўқилади

Mercedes-Benz BMW i3 рақибини намойиш этишга ҳозирлик кўрмоқда

Германиянинг Daimler концерни янги концептининг тизерини эълон қилди. Унинг расмий тақдимоти келаси ҳафта Франкфурт автокўргазмаси доирасида бўлиб ўтади. 

Машҳур компания мотор-шоуда EQ A прототипини намойиш этади. Унинг хусусиятлари ҳозирча сир сақланмоқда. Суратдан келиб чиққан ҳолда айтиш мумкинки, автомобиль дизайни ўтган йилги Mercedes-Benz Generation EQ концепт электрокроссоверига ўхшб кетади. Эслатиб ўтамиз, компания EQ бренди остиида электромобилларини сотади. 

Суратда: Mercedes-Benz Generation EQ 

Норасмий маълумотларга кўра, Франкфурт прототипи бошланғич даражадаги ихчам хэтчбек кўринишидадир. EQ A концепти асосида ишлаб чиқарилувчи серияли автомобиль 2019 йили пайдо бўлиши кутилмоқда. У BMW i3 нинг асосий рақобатчиси бўлиши тахмин қилинаяпти. 

EQ нинг янги намунаси битта электрокомотор билан ишлаб чиқарилиши мумкин. Унинг қиммат модели эса икки двигатель билан жиҳозланиши эҳтимол. 

Суратда: Mercedes-Benz Generation EQ 

Mercedes-Benz Generation EQ кросс-купесига ҳам иккита двигатель ўрнатилиши айтилганди. Унинг умумий кучи 408 от кучини ташкил этади. Бир марта қувватлангач, 500 кмга яқин масофани ортда қолдиради. 

Суратда: Mercedes-Benz Generation EQ 

Мавзуга оид