ОАВ: Индонезия БРИКСга қўшилиш борасида яхши имкониятга эга
Индонезия бошқа ривожланаётган мамлакатлар орасида БРИКС (Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой, ЖАР) форматининг янги аъзоси бўлиш учун яхшироқ имкониятга эга. The Jakarta Post нашрида эълон қилинган мақола муаллифи шундай фикрни илгари сурмоқда.
Бундан ташқари, шу кунларда Хитойнинг Сямэнида бўлиб ўтаётган БРИКС саммити якунига етгач, Жакартага расман таклифнома ҳам юборилиши мумкин. Саммитда бирлашмани кенгайтириш масаласи кун тартибига қўйилган. "Форум ХХР илгари сураётган мақсадларга жавоб бериши учун янги ташаббуслар ва ғояларга муҳтож. Бироқ бу ташкилотда жипслик мавжуд эмас", - дейилади мақолада.
"Масалан, фақат Ҳиндистон ва Хитой иқтисодиёти барқарор ўсишни намойиш этмоқда. Мамлакатлар орасидаги инвестиция ва савдо ҳажми ҳам энг қуйи даражада сақланиб қолмоқда. БРИКС доирасидаги икки томонлама иқтисодий ҳамкорлик ҳам паст даражада", - дейилади мақолада.
Муаллифнинг ёзишича, форматни кенгайтириш масаласи 2010 йилдан бери муҳокама қилинмоқда. Март ойида эса, 11 мамлакат, жумладан Бангладеш, Индонезия, Эрон, Покистон ва Туркия номзодлари ҳақида сўз борганди.
Индонезиянинг G20 аъзоси экани ҳисобга олинса, миллий валютани манипуляция қилаётганликда айбланаётган ХХР муносабатларни ривожлантиришдан манфаатдор. Шунингдек, Пекин Шарқий Хитой ва Жанубий Хитой денгизларидаги ҳудудий можароларни ҳал этиш учун иттифоқчиларга ҳам эга бўлиши мақсадга мувофиқ.
Ўз навбатида, деб қайд этади муаллиф, Индонезия етакчиси Жоко Видодо ҳам Хитойга муҳтож. 2014 йили иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш, инфратузилмаларни модернизация қилиш зарурлиги ҳақидаги чақириқлар ёрдамида ҳукумат тепасига келган президент Хитой сармояларига муҳтож.
Мавзуга оид
17:26 / 13.11.2024
Балида вулқон отилиши туфайли 20 дан ортиқ халқаро рейслар бекор қилинди
10:17 / 11.11.2024
Ўзбекистон элчиси Индонезия президентига ишонч ёрлиқларини топширди
18:34 / 04.11.2024
Индонезияда вулқон отилиши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди
16:31 / 04.11.2024