Тимошенко Саакашвилига ёрдам беришга тайёр
Украинанинг «Батькивщина» мухолиф партияси етакчиси Юлия Тимошенконинг маълум қилишича, 10 сентябрь куни Польшага, Одесса вилоятининг собиқ губернатори Михаил Саакашвилини қўллаб-қувватлаш учун бормоқчи. Грузия собиқ президенти Украина билан чегарани кесиб ўтмоқчи.
«Мен Михо Саакашвилини шахсан қўллаб-қувватлайман. Мен Польшага бораман. У 10 сентябрь куни тинч йўл билан келиб, Украинада яшаш ҳуқуқига эга экани ҳақида далиллари бўлган мактубни, гарчи уни фуқароликдан маҳрум қилишган бўлса-да топширмоқчи», - дея маълум қилди Тимошенко NewsOne телеканали эфирида.
Сиёсатчининг айтишича, Саакашвили ўзини Украина фуқаролигидан маҳрум этилиши қонун зид бўлган ёки бўлмаганини аниқлаш мақсадида судга мурожаат этиш ҳуқуқига эга.
«Биласизки, жаноб Саакашвили чегарани кесиб ўтиб, Украина ҳудудига кира олмайди. Шунинг учун, мен уни у қаерда бўлса, ўша ерда қўллаб-қувватлайман. У Польша ҳудудида бўлади», - деди Тимошенко.
Аввалроқ Михаил Саакашвили Польшадан Украинага 10 сентябрда қайтишини маълум қилганди.
Мавзуга оид
22:13 / 31.10.2024
Украина Ким Чен Инни ҳибсга олиш ордери бўйича ХЖСга мурожаат қилади
21:23 / 31.10.2024
Фронтдаги вазият: Россия ва Украина Курахово учун кузнинг ҳал қилувчи жангини бошлади
15:10 / 31.10.2024
Зеленский хорижликларга Украина ҚКда офицерлик лавозимларини эгаллашга рухсат берди
11:50 / 31.10.2024