Хитой Трампнинг «КХДРни йўқ қилиш» ҳақидаги сўзларига муносабат билдирди
Хитой томони Корея ярим оролида вужудга келган мураккаб ва кескин вазиятда барча манфаатдор томонлар босиқлик билан музокаралар жараёнини тиклаш учун барча шарт-шароитларни барпо этади. ХХР ТИВ расмий вакили Лу Кан АҚШ президенти Дональд Трампнинг КХДРни "йўқ қилиш" эҳтимолига доир сўзларини изоҳлар экан, шундай баёнот берди.
Аввалроқ, Оқ уй етакчиси Трамп, БМТ минбаридан туриб, КХДР Қўшма Штатларга таҳдид соладиган бўлса, АҚШнинг уни йўқ қилишдан бошқа чораси қолмайди, деган эди.
"Биз умид қиламизки, барча томонлар биргаликда БМТ ХКнинг қабул қилинган резолюцияларини ижро этиб, кескинликни юмшатиш ва муаммони дипломатик йўл билан ҳал этишга тезроқ қайтиш учун шарт-шароитларни яратишга қаратилган чораларни кўра бошлашига умид қиламиз", — деган Лу Кан.
У яна бир бор БМТ Хавфсизлик кенгашининг резолюцияларида "барча томонлар Корея ярим оролида тинчлик ва барқарорлик ҳукм суришига ҳисса қўшиши кераклиги, Корея ярим оролидаги ядро муаммосини сиёсий-дипломатик йўл билан ҳал этиши лозимлиги" қайд этилганини таъкидлади.
Мавзуга оид
14:22 / 13.11.2024
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
11:22 / 12.11.2024
Шимолий Кореядан қочганлар РФдаги КХДР кучлари орасида дезертирликка эришмоқчи
10:41 / 12.11.2024
КХДР Россия билан ҳамкорлик шартномасини ратификация қилди
20:11 / 10.11.2024