Порошенко Донбассда тинчликка эришиш шартларини маълум қилди
Украина президенти Пётр Порошенконинг фикрича, Донбассдаги вазиятни бу ҳудуддан Россия қўшинларини олиб чиқмасдан тартибга солишнинг иложи йўқ.
"Самарали тинчликпарварлик ва вазиятни тартибга солиш йўли Украинадан хорижий ҳарбийлар, ёлланма жангчилар ва қуролнинг шак-шубҳасиз олиб чиқилиши орқали ётади. Россиялик ҳарбийлар учун эшикларни ёпмасдан Донбассда тинчликка эришишда муваффақиятга эришиб бўлмайди", деб айтган Порошенко БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида.
Россия президенти Владимир Путин аввалроқ Украинага БМТ тинчликпарвар кучларининг юборилиши ғоясини қўллаб-қувватлашини, бироқ гап ЕХҲТ ходимлари хавфсизлигини таъминлаш вазифаси ҳақида бориши, тинчликпарвар кучлар фақатгина айирув чизиғида бўлишлари кераклигини айтганди.
Украинанинг фикрича, БМТ миссияси кенгроқ ваколатларга эга бўлиши ва бутун Донбасс ҳудуди бўйлаб Россия чегарасигача жойлаштирилиши лозим.
Мавзуга оид
19:39 / 08.11.2024
Украинада россиялик яна бир генерал ҳалок бўлди
21:23 / 31.10.2024
Фронтдаги вазият: Россия ва Украина Курахово учун кузнинг ҳал қилувчи жангини бошлади
17:00 / 17.09.2024
Фронтдаги вазият: Украинанинг Донецк яқинидаги гуруҳига қуршов таҳдид солмоқда
15:25 / 13.09.2024