Жанубий Корея президенти рейтинги КХДР фитналари сабабли пасайиб бормоқда
Корея республикаси аҳолисининг президент Мун Чжэ Инни қўллаб-қувватлаш даражаси 4-ҳафтадирки пасайиб бормоқда. Айни вақтда бу рақам 65,7 фоизни ташкил этмоқда. Realmeter агентлиги томонидан 18-20 сентябрь кунлари 1,5 минг аҳоли орасида ўтказилган сўров натижалари шундай дейишга асос бўлмоқда.
“Кореянинг вояга етган фуқаролари орасида 65,7 фоизи Мун Чжэ Иннинг президентлик лавозимидаги фаолиятини қўллаб-қувватламоқда. Бу ўтган ҳафтадагидан 1,4 фоизга кам демакдир, - дея қайд этади агентлик. – Унинг фаолиятига салбий фикр билдирганлар ўтган ҳафтадагига нисбатан 3 фоизга кўпроқ бўлиб, 29,8 фоизни ташкил этди. Яна 4,5 фоиз сўралганлар фикр билдиришмаган”.
Realmeter таҳлилчилари Мун Чжэ Ин рейтингининг пасайишини аҳолининг КХДР томонидан сўнгги ҳарбий фитналарига баҳоси эканини айтмоқда.
Ҳукмрон Тобуро демократик партиясини сўралганларнинг 49,8 фоизи қўллаб-қувватлаётган бўлса, мухолифатдаги Корея озодлик партияси фаолиятини – 17 фоиз сайловчи маъқулламоқда.
Мавзуга оид
14:22 / 13.11.2024
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
11:22 / 12.11.2024
Шимолий Кореядан қочганлар РФдаги КХДР кучлари орасида дезертирликка эришмоқчи
10:41 / 12.11.2024
КХДР Россия билан ҳамкорлик шартномасини ратификация қилди
02:35 / 12.11.2024