21:10 / 05.10.2017
5170

Туркия Ироқ Курдистонини референдум натижаларини бекор қилишга чақирди

Анқара Ироқнинг курд автономияси раҳбариятини мустақилликка доир референдум натижаларининг бекор қилингани тўғрисида эълон қилишга чақирди. 

"Ироқнинг курд автономияси раҳбарияти референдум натижаларини бекор қилиш ва унинг ноқонунийлигини тан олишга чақирди. Эрбилда шунингдек ҳудудий яхлитликнинг  дахлсизлиги, сиёсий бирлиги ва Ироқ суверенитети ҳақида ҳам эълон қилиниши керак", - дея Бўздоғнинг сўзларини етказади Anadolu агентлиги. 

Ироқ Курдистони ҳукумати зиддиятларни бартараф этиш учун Ироқ марказий ҳукумати билан ҳеч қандай дастлабки шартларсиз музокараларни бошлаши керак, дея таъкидлади бош вазир ўринбосари. Унинг сўзларига кўра, Эрбиль референдум минтақа даражасида ҳеч қандай ўзгаришларга олиб келмагани тўғрисида эълон қилиши керак.

"Агар минтақа ҳукумати шундай қадам ташлашса, хатоларни тузатиш мумкин бўлади, акс ҳолда, минтақадаги вазият янада ёмонлашади", - деди бош вазир ўринбосари. 

Бўздоғ Анқара Ироқдаги воқеаларни ўз миллий хавфсизлигига тўғридан-тўғри хавф сифатида қабул қилишини таъкидлади. 

25 сентябрь куни Ироқ Курдистонида мустақилликка доир референдум бўлиб ўтди. Олий мустақил комиссиянинг Курдистон мустақиллиги сайловлари ва референдуми бўйича маълумотларига кўра, сайловчиларнинг 92,7 фоизи мустақиллик учун овоз берган.

Ироқ ҳукумати референдумни ноқонунийлигини таъкидлаб, автономиянинг минтақавий ҳукумати билан музокаралар ўтказмаслигини маълум қилди. 

Top