Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда бош вазир ўринбосари ўлими юзасида жиноий иш қўзғатилди
Қирғизистон ИИВ бош вазир ўринбосари Темир Жумақодиров ҳалок бўлган ЙТҲ юзасидан жиноий иш қўзғатди.
"Қирғизистон республикаси ЖКнинг 281-моддаси, яъни йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиш ва транспорт воситаларини бошқариш аломатлари билан жиноий иш қўзғатилди. Терговнинг бориши бевосита ички ишлар вазири Улан Исроилов назоратида", - дея хабар қилмоқда Интерфакс агентлиги вазирликка таянган ҳолда.
Вазирлик вакилига кўра, фожиа жойида Қирғизистон ИИВ оператив-тергов гуруҳи ишламоқда. ЙТҲ сабабларини ўрнатиш учун экспертиза ишлари олиб борилаяпти", - деб қўшимча қилган суҳбатдаош.
Ўз навбатида, Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев, давлат мукофотларини топшириш маросимида нутқ сўзлар экан, Жумақодиров мавзусига тўхталди. Президентнинг айтишича,"38 ёшли мулозим республиканинг муваффақиятли раҳбарларидан бири бўлган".
"Жумақодиров сайлов участкалари шайлигини текшириш учун Таласга кетаётган вақтда нимагадир "КамАЗ" унинг йўлига чиққан", - деб қўшимча қилган давлат раҳбари.
Мавзуга оид
09:30 / 17.06.2026
Тошкентда Lacetti ва BYD тўқнашуви оқибатида уч киши ҳалок бўлди
18:17 / 15.06.2026
“Сув ичаман деб чалғидим” – Навоийда ЙТҲга учраган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди
14:23 / 15.06.2026
Самарқандда Damas ҳайдовчиси ЙТҲ содир этиб, машинадан тушиб қолди
15:55 / 13.06.2026