Жаҳон | 17:40 / 07.10.2017
7608
2 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистони подшоҳи МДХМИ фахрий доктори бўлди

Фото: ТАСС

Саудия Арабистони подшоҳи Салмон Абдул Азиз Ол Саудга Россия ТИВ ҳузуридаги Москва давлат халқаро муносабатлар институти – МДХМИ фахрий доктори унвони берилди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги маросим жойидан хабар қилмоқда. 

МДХМИ анжуманлар залида бўлиб ўтган тантанали тақдирлаш маросимида РФ таълим ва фан вазири Ольга Васильева ҳамда институт ректори Анатолий Торкунов, РФ президентининг Яқин Шарқ ва Африка мамлакатлари бўйича махсус вакили, ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Богданов, институт ўқитувчилари ва талабалари ҳам иштирок этган.

Саудия подшоҳи кириб келганида барча ўрнидан турган, монарх қўл силкиб уларни олқишлаган. 

Тантанали нутқлардан сўнг, Торкунов подшоҳга дипломни топширгач, Саудия етакчиси ҳазилдан ўзини тия олмади. "Энди мен ўзимни доктор Салмон деб атай оламанми?" – деб сўраган подшоҳ. "Албатта", - дея ишонч билдирган Торкунов.

Саудия Арабистони подшоҳи 4 октябрь куни президент Владимир Путин таклифига биноан Россияга давлат ташрифи билан келди. Бу икки давлат тарихида Саудия раҳбарининг биринчи маротаба Россияга келишидир. Давлат ташрифи 8 октябрь куни якунланади. 

Мавзуга оид