Олимлар Швейцария оқава сувларида 1,8 млн долларлик олтин топди
Швейцария дунёнинг энг йирик олтин захиралари сақланадиган банклар жойлашган мамлакат эканини кўпчилик билади. У ерда олтинни қайта ишловчи йирик заводлар ҳам фаолият юритади.
Швейцария сув фан ва технология федерал институти олимлари ўтказган тадқиқот натижасида маълум бўлишича, мамлакатнинг оқава сув тизимидан йилига тахминан 43 кг олтин оқиб, чиқиндига чиқарилади. Бу эса, 1,8 млн доллар деганидир.
Конфедерациянинг жанубий Ticino минтақасидаги “канализация сувларида олтин аралашмаси, уни қайта ишлаш учун кифоя қиладиган даражада етарли” экани айтилмоқда. “Бу минтақада бир нечта олтин заводлари фаолият юритишига ҳисса қўшиши мумкин”, - дейишмоқда олимлар.
Тадқиқот 64 та сувни қайта ишлаш заводларида ўтказилган бўлиб, оқава сувларида 3 минг кг кумуш ҳам борлиги аниқланди. Унинг қиймати 1,7 млн долларнии ташкил этади. Ҳар йили шунча миқдордаги қимматбаҳо металлнинг чиқиндига айланишига кўплаб кимёвий ва тиббий саноат бирлашмалари фаолияти сабаб экани айтилмоқда.
Швейцария дунёнинг энг йирик олтин тозаловчи мамлакати ҳисобланади. Жаҳонда қазиб олинган жами олтиннинг 70 фоизи ушбу мамлакат олтинни қайта ишлаш заводларида тозаланади.
Мавзуга оид
18:15 / 28.10.2024
Ўзбекистоннинг Швейцариядаги янги тайинланган элчиси иш бошлади
18:03 / 14.10.2024
Швейцарияда рекорд даражада кучли лазер яратилди: у нимага керак?
14:50 / 25.09.2024
Швейцария парламенти Голодоморни геноцид деб тан олди
23:10 / 22.09.2024