Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қаровсиз томорқа ерлари давлат ҳисобига ўтказилади, ободонлаштирилмаган томорқаларга солиқ оширилади
2022 йил 1 январдан бошлаб фермерлар, деҳқон хўжалиги, томорқа ер эгалари томонидан самарасиз фойдаланиб келинаётган ерлар ёки умуман қаровсиз қолган ҳудудлар давлат ҳисобига ўтказилади. Бу ҳақда Халқаро Пресс-клубнинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларга бағишланган навбатдаги сессиясида Сенатнинг аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси ўринбосари Баҳодир Тожиев маълум қилди.
«Ер масалаларини тубдан ҳал этиш керак, шунингдек, ер ресурслари тизимини ҳам яхшилаш лозим. Қаровсиз ерлардан самарали фойдаланилса, мамлакатимиз иқтисодиётига ҳам ўз ижобий таъсирини кўрсатади. 2022 йил 1 январдан бошлаб фермерлар, деҳқон хўжалиги, томорқа ер эгалари томонидан самарасиз фойдаланиб келинаётган ерлар ёки умуман қаровсиз қолган ҳудудлар давлат ҳисобига ўтказилади. Бу эса ҳар бир қарич ердан унумдорликни ҳосил қилиш учун кўзланган энг оқилона йўлдир. Бундан ташқари, ҳозирда томорқа ер эгалари ўз ҳудудларида томорқа етиштирмаган, ободонлаштирмаган бўлса, уларга нисбатан ер солиғини уч баробарга ошириш масаласи ҳам кўтарилмоқда», дея қайд этди Баҳодир Тожиев.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 9 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5199-сон Фармони эълон қилинди.
2017 йил 10 октябрда эса фармон ижросини таъминлаш мақсадида «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги 3318 сонли Қарори қабул қилинди. Унга кўра, ер майдонларидан самарасиз фойдаланган, қишлоқ хўжалиги экинларини тўлиқ экмаган, агротехника тадбирларини ўз вақтида амалга оширмаган фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгаларига нисбатан ер участкасига нисбатан бўлган ҳуқуқларини бекор қилиш чоралари кўрилади.
Мавзуга оид
19:07 / 12.12.2022
“Сенатдаям свет ўчяпти, бинолар совуқ” — сенаторлар
20:13 / 19.06.2020
Республикада жами йиғилган чиқиндининг 10 фоизи ҳам қайта ишланмаяпти - бу бўйича ҳукуматга парламент сўрови юборилади
21:02 / 08.07.2019
Сенатор: «Ерлар захирада турибди, шўрланяпти, одамлар эса ер қидириб сарсон»
20:16 / 13.08.2018