Буддистлар гуруҳи Мьянмага мусулмонларни қайтармасликка чақирмоқда
Мьянмада буддистлар ҳукуматдан Бангладешга қочган 600 минг роҳингянинг мамлакатга қайтарилишига тўсқинлик қилиш талаби билан намойиш ўтказишди. "Анадолу" агентлиги шу ҳақида хабар берди.
Ситтва шаҳрида ташкил этилган норозилик намойишида юзлаб ультрўнг буддистлар, шу жумладан муқаддас роҳиблар иштирок этишди.
Бундан аввал Халқаро миграция ташкилоти матбуот котиби Жоэл Миллман Женевадаги анжуманда 25 августдан буён Мьянма армияси зўравонлиги натижасида 589 минг роҳингя мусулмонлари Бангладешга қочгани ва уларнинг жуда оғир шароитларда яшаш учун курашаётгани ҳақида маълум қилган.
Бугунга келиб Кокс-Базар (Бангладеш) шаҳридаги қочқинлар лагерларида яшовчи роҳингя мусулмонларининг умумий сони 800 минг кишига етди.
БМТнинг хабар беришича, роҳингя мусулмонларининг фавқулодда эҳтиёжларини қониқтириш учун 434 миллион доллар зарур.