Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Каталония ҳукумати автономия сайловларини ўтказмайди
Каталония ҳукумати автономиянинг сайловлар ўтказиш имкониятини муҳокама қилмаяпти. Женералитет расмий вакили Жорди Турул RAC1 радиостанциясига берган интервьюсида шу ҳақида маълум қилди.
Шанба куни Испания ҳукумати фавқулодда йиғилишда Каталония муаммосини ҳал қилиш учун Конституциянинг 155-моддасини қўллашга қарор қилди. Кабинет женералитет ходимларини ўз лавозимидан четлатишни ва олти ой ичида минтақавий парламентга муддатидан аввалги сайловларни ўтказиш ҳақида эълон қилишни таклиф қилмоқда. Тахминларга кўра, унга қадар Каталония ҳукумати функцияларини Мадрид вакиллари ижро этишади. Бу чоралар Испания сенати томонидан тасдиқланиши керак, йиғилиш 27 октябрда ўтказилиши кутилмоқда.
Женералитет раҳбари Карлес Пучмедон Мадриднинг қарорини Католонияни "камситиш" ва демократияга ҳужум деб атади, шунингдек қиролни ушбу агрессив қарорларни қўллаб-қувватлашда айблади ва кейинги қадамлар муҳокамаси учун Каталония парламенти йиғилишини ўтказади.
Турулнинг сўзларига кўра, Испания вазирлар маҳкамаси қароридан сўнг Каталония бунга жавоб қайтариши муқаррар. Автономияда ушбу қадам минтақанинг мустақил бошқарувини чеклаш сифатида баҳоланди, Мадрид эса буни мутлақо инкор этмоқда.
"Биз қўл қовуштириб ўтирмаймиз... Бу қарорлар ҳафтаси бўлади, бирор сценарийимизда ҳеч нима қилмаслик йўқ", - деди Турул.
Мавзуга оид
18:49 / 08.07.2026
Трамп НАТОда: Испания билан савдони узиш ва Гренландияни эгаллаш даъвоси
19:38 / 22.06.2026
Ямал гол урди ва сажда қилди, Португалияда «Даллас сериали бошланди»
15:15 / 16.06.2026
Африкача мастер-класс: Кабо-Вердедан нималарни ўрганиш керак?
09:01 / 25.05.2026