Жаҳон | 21:00 / 26.10.2017
5052
2 дақиқада ўқилади

Норвегияда Европадаги илк сув ости ресторанини қуриш режалаштирилмоқда

Фото:MIR/Snøhetta

Норвегиянинг Snøhetta архитектура фирмаси сув ости ресторани Under қурилишини эълон қилди. Бу ресторан Европада бундай турдаги илк ресторан бўлади.    

Рестораннинг бетон конструкцияси турли ўзгарувчан об-ҳаво шароитларига мўлжалланган бўлиб, томоша ойнаси билан жиҳозланган. Бу ойна ташриф буюрувчиларга устларидаги сувни ва денгиз жонзотларини томоша қилишга имкон беради. Ресторанда уч қават бўлиб, улар юзлаб одамларни қабул қила олади. 

Ресторанга кириш соҳилда жойлашган бўлиб, меҳмонлар ресторанга бетор қувур орқали ўтишларига тўғри келади. Соҳилдан океанга ўтишни шампан виноси билан нишонлаш таклиф этилади.

Фото:MIR/Snøhetta

Лойиҳа бош муҳандисининг айтишича, одамлар ресторан ичида клаустрофобия эмас, шинамлик ва хавфсизликни ҳис қилишлари муҳимдир. Шу сабабли рестораннинг ички безагида натурал материаллар қўллаш ва яхши ёруғланишга урғу берилган. 

Ресторан ишламаганда ундан денгиз биологиясини ўрганувчи тадқиқотчилар фойдаланишлари мумкин бўлади.

Фото:MIR/Snøhetta

Таъкидланишича, ресторанни қуриш ишлари Норвегиянинг энг жанубий нуқтасида 2018 йил февралида бошланиб, 2019 йил бошигача якунланиши керак. 

Фото:MIR/Snøhetta
Фото:MIR/Snøhetta

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид