Буюк Британия Каталония мустақиллигини тан олмайди
Буюк Британия Каталония парламентининг мустақиллик ҳақидаги декларациясини тан олмайди. Бу ҳақда Sky News телеканали мамлакат бош вазири Тереза Мэйнинг расмий баёнотига асосланган ҳолда хабар тарқатди.
«Буюк Британия Каталония парламентининг мустақиллик ҳақидаги бир томонлама декларациясини тан олмади ва бундан кейин ҳам тан олмайди. Бу декларация Испания суди ноқонуний деб топган референдумга асослангандир», дейилган бош вазирнинг баёнотида.
Бугун, 27 октябрь куни Каталония парламенти минтақа Испаниядан мустақил бўлганини расман тасдиқлайдиган резолюцияни имзолади. Бир соат вақт ўтиб Испания Сенати Конституциянинг 155-моддасини қўллашни маъқуллади. Бу моддада мухтор ҳудуд мамлакатдаги тартибга дахл қилган пайтда мухторият ҳуқуқи тўхтатилиши белгиланган. Шу тариқа, сенат Каталония мухторияти раҳбариятини ҳокимиятдан четлаштириб, минтақада Мадриднинг бевосита бошқарувини жорий этиш ҳақидаги резолюцияни қабул қилди.
Бундан аввалроқ АҚШ, Германия ва Украина ҳукуматлари Каталониянинг бир томонлама мустақиллик эълон қилишини Испаниянинг суверенитетига ва ҳудудий яхлитлигига зид деб эълон қилишганди.
Мавзуга оид
14:28 / 16.11.2024
Буюк Британияда фирибгарларни алдовчи “нейрон буви” ишга туширилди
20:45 / 12.11.2024
Англияда биринчи аккумуляторли поезд синовдан муваффақиятли ўтди. У соатига 120 км тезликка чиқди
18:15 / 12.11.2024
Буюк Британия мудофаа эҳтиёжлари учун ядровий ёқилғи ишлаб чиқаришни қайта тиклаши мумкин
19:02 / 10.11.2024