Жамият | 19:50 / 30.10.2017
9563
1 дақиқада ўқилади

Хитойлик бола нотаниш аёлга 75 доллар эвазига «оналик» ролини таклиф қилди

Фото:shanghaiist.com

Хитойлик бола нотаниш аёлга ота-оналар мажлисида онасининг ролини ўйнаб туриши учун 500 юань (75 доллар) таклиф қилди. Shanhaiist.com портали шу ҳақида хабар берди

Аёлнинг сўзларига кўра, у фойдаланувчилари бирга вақт ўтказганлик, масалан, бирга кино кўриш учун тўлов киритишга тайёр илова орқали мактаб ўқувчисининг эълонини ўқиб қолган.

У билан ёзишув давомида бола унинг отаси доим сафарда экани, ўқитувчиси эса ота-оналар мажлисига ҳеч ким келмаётганидан ғазабда эканини тушунтирган. Айнан шу боис унга икки соатга мактабга келиб, "она" ролини ўйнайдиган аёл керак бўлган.

Аёл охир-оқибат бу таклифни қабул қилдими ёки йўқ - аниқлик киритмаган.

Мавзуга оид