Спорт | 16:10 / 03.11.2017
20125
2 дақиқада ўқилади

«Унга футболда жой йўқ». «Марсель» мухлиси ҳодиса тафсилотларини сўзлаб берди

Фото: RMC Sport

«Марсель» клуби мухлисларидан бири Европа Лигаси доирасида «Виктория Гимарайнш»га қарши сафар ўйинидан олдин жамоа футболчиси Патрис Эвра билан рўй берган можаро тафсилотларини сўзлади. Футболчи ўзини ҳақоратлагани учун мухлислардан бирининг бошига оёғи билан тепган ва унга ҳакам қизил карточка кўрсатиб, уни ўйинга қўймаганди. Натижада жамоа ўйинни бир киши кам бўлиб бошлади ва ютқазди.

«Биз Эврага гап ташлай бошладик, чунки у охирги ўйинларда яхши ҳаракат қилмаяпти. Чигалёзди машғулотлари бошида жамоа ҳужумчилари дарвоза томон зарбалар беришни машқ қилишди, Эвра ҳам уларга қўшилиб олганди. Унга ҳужумчилар орасида нима бор эди, ҳайронман. Барибир у тўпни дарвозага кирита олмади ва тўплардан бири мухлислардан бирининг бошига тегди. Албатта, у буни атайлаб қилмаган. 

Бу вазиятда бошқа футболчилар узр сўрай бошлади, у эса буни ўзига эп кўрмади. Унга мухлислар жавоб қайтаришди.

Мен бу сўзларни келтира олмайман, бу одоб доирасидан ташқари сўзлар эди, у эса бизнинг оналаримизни сўкишни бошлади. Биз фанатлармиз, эҳтиросга берилишимиз мумкин, бизнинг ҳаракатларимизни ҳам оқлаб бўлмайди. Аммо Эвранинг реакцияси ва мухлиснинг бошига тепиши икки карра ёмонроқдир. Уни умуман оқлаб бўлмайди.

Бу аҳмоқлиги учун у дисквалифия қилиниши керак. Бу унинг фаолиятидаги жиддий хато. Унга жамоада ҳам, футболда ҳам жой йўқ», — дея мухлиснинг сўзларини келтирган RMC.

Мавзуга оид