Яна Россия. Испания бош вазири русларни айблаб чиқди
Каталониядаги инқироз ҳақида аксарият нотўғри янгиликлар россиялик шахслар профилларидан тарқатилган. Бу ҳақда Испания бош вазири Мариано Рахой маҳаллий "Копе" радиостанцияси эфирида маълум қилди.
Бош вазир сохта янгиликлар тарқатиш бўйича ишлар яхши ташкиллаштирилганини алоҳида қайд этиб ўтган.
"Интернетда шу янгиликлар тарқатилган сохта саҳифаларнинг 50 фоизи Россияда, 30 фоизи эса – Венесуэлада бўлган", - дея маълум қилди Рахой.
Шу билан бирга, унинг айтишича, рус ҳакерлари Каталония сценарийсининг шундай кўриниш олганига алоқадор экани бўйича аниқ маълумотларга ҳозирча эга эмас.
Аввалроқ Каталония собиқ раҳбари Карлес Пучдемон минтақадаги инқирозни ҳал қилишнинг турли йўллари, жумладан, вилоят Испания таркибида қолиши бўйича вариантни ҳам кўриб чиқишга тайёрлиги маълум бўлганди.
Мавзуга оид
21:44 / 12.11.2024
Испаниянинг қатор ҳудудлари кучли ёғингарчилик хавфидан огоҳлантирилди
14:30 / 12.11.2024
РФ хавфсизлик кучлари Испанияда учувчини ўлдирганликда гумонланмоқда
17:58 / 10.11.2024
Испанияда оммавий норозилик намойишлари: аҳоли Валенсия ҳукумати истеъфосини талаб қилмоқда
22:04 / 06.11.2024