Жаҳон | 17:20 / 19.11.2017
57182
1 дақиқада ўқилади
Видео: NASA Ернинг 20 йилда қандай ўзгарганини намойиш қилди
Американинг фазовий тадқиқотлар билан шуғулланувчи NASA агентлиги сўнгги 20 йил мобайнида Ер юзидаги иқлим ўзгаришларига доир анимация лавҳасини намойиш қилди. Ролик агентликнинг YouTube саҳифасига жойлаштирилди.
Таъкидланишича, 5 дақиқалик видеороликда сунъий йўлдошлар томонидан 1997 йилдан буён олинган фотосуратлардан фойдаланилган.
Видеода Ердаги абадий музликлар ва қор қопламининг ҳажми қандай ўзгарганини кўриш мумкин. Хусусан, ҳароратнинг кўтарилиши оқибатида Арктика анча яшил тусга кирди. Сайёранинг айрим ҳудудларида "биологик бўшлиқлар" пайдо бўлди.