Ўзбекистон Евроиттифоқ лойиҳаси доирасидаги энг яхши тажрибалар бўйича Марказий Осиёда етакчи
21 ноябрь куни Олмаота шаҳрида Европа Иттифоқи-Марказий Осиё минтақавий экологик марказининг атроф-муҳит муҳофазаси ва сув ресурслари бўйича якуний конференцияси бўлиб ўтди. Тадбирда иштирок этган KUN.UZ мухбири шу ҳақида хабар берди.
Лойиҳанинг якуний анжумани бугунга қадар олинган асосий натижаларни намойиш қилиш ва келгусида амалга оширилиши керак бўлган ишлар муҳокамасига бағишланди.
Анжуманда иштирок этган барча иштирокчилар минтақа мамлакатлари табиий ресурслардан фойдаланишга доир муммолар юзасидан тўлақонли мулоқотнинг йўлга қўйилмаслиги Марказий Осиё мамлакатларига қимматга тушишини, бу эса уларга иқтисодий жиҳатдан зарар етказишини таъкидлашди. Берилган маълумотларга кўра, сув ресурсларини муҳофазалаш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилмаган тақдирда, минтақа камида 4,5 миллиард доллар йўқотган бўларди.
Анжуманда шунингдек лойиҳа доирасидаги энг яхши тажрибаларга алоҳида тўхталиб ўтилди. Бугунга қадар ўрганилган энг яхши тажрибалар сони 194 тани ташкил қилган бўлса, шулардан энг кўпи, яъни 58таси Ўзбекистон тажрибасига тўғри келиши қайд этилди.
Бундан ташқари, ҳар бир мамлакат вакиллари лойиҳа доирасидаги таклифлари билан бўлишишди. ОАВ, маҳаллалар, идора ва ташкилотлар ҳамкорликда атроф-муҳит ва сув ресурсларига оид муаммолар бўйича истеъмолчиларнинг хабардорлигини ошириш зарурлиги таъкидланди.
Таъкидлаш жоизки, Марказий Осиё минтақавий экологик маркази Европа Иттифоқининг қўллаб-қувватлаши остида "Марказий Осиёда атроф-муҳит муҳофазаси ва сув ресурсларини бошқаришга доир масалалар бўйича қарама-қаршиликларни бартараф этиш мақсадида мулоқотни йўлга қўйиш" лойиҳасини ижро этиб келмоқда. Мазкур лойиҳа тўрт асосий қисмдан иборат бўлиб, булар:
- Сув ресурсларини бошқаришга йўналтирилган йирик минтақавий ва халқаро тадбирлар;
- Минтақавий ҳамкорлик механизмларини кучайтириш;
- Сув, ер ва энергетика ресурсларидан фойдаланишда тажриба алмашиш;
- Салоҳиятни ошириш.
Мавзуга оид
20:54 / 11.11.2024
Қозоғистон баҳорда Марказий Осиё давлатларидан 11 миллиард куб метр сув олади
16:34 / 08.11.2024
Россия Марказий Осиёнинг барқарор ривожланишини истайди — Путин
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024