Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда муқобил автобуслар синови бошланди
Хитойнинг Гуандун провинцияси Шэнжэн шаҳри кўчаларида ҳайдовчисиз ўзиюрар йўналишли автобуслар ҳаракатлана бошлади. Улар шу ерда синовдан ўтказилмоқда, деб хабар қилади Синьхуа агентлиги.
Муқобил автобуслар ўлчами бўйича оддий автобуслардан кичик бўлиб, 1,2 км.лик белгиланган йўналиш бўйлаб соатига 10-30 км тезликда ҳаракатлана бошлайди.
Автобуслар лазерли сенсонлар, камералар ва GPS антенналар билан жиҳозланган. Улар пиёдалар, бошқа автомобиллар, тўсиқлар билан тўқнашмаслик учун дастурлаштирилган. Хавфсиз тартибда ҳаракатланиш йўлагини алмаштира олади ва маълум бир жойда тўхтайди.
Автобуслар муқобилбўлишига қарамай, ҳозирча унда ҳайдовчи бор. У кутилмаган ҳолатда автобусни қўлда бошқариш тартибига ўтказади ёки зарур бўлиб қолганда машинани тўхтатади.
Мавзуга оид
17:41
Қошғар: Ўзбек маҳаллаларини эслатувчи қадимий шаҳар
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
20:44 / 24.06.2026
Хитойнинг LineShine суперкомпютери дунёдаги энг кучли деб топилди
11:22 / 23.06.2026