Спорт | 13:10 / 05.12.2017
8403
2 дақиқада ўқилади

Хитой ОАВ келишилган ўйинлар ва спорт коррупцияси ҳақида жар солмоқда

Хитой спортидаги юқори лавозимли расмийлар даврий равишда келишилган футбол ўйинлари ташкил этади. Спортчилар ва ҳакамларни танлаш тизимининг ўзи эса, шаффофликдан жуда узоқда, деб ёзмоқда Glоbal Times.

"Спорт соҳасида юқори лавозимни эгаллаб келаётган расмий шахслар даврий равишда келишилган спорт ўйинлари ташкил этади, спортчилар тақдирини назорат қилади... ХХР Спорт давлат бошқармаси томонидан спортчилар танлаш ва ҳакамларни тайинлаш жараёни шаффофлик талабларига жавоб бермайди. Айрим спорт турларида "медалларнинг юқори даромад келтириши" жараённинг коррупциялашувига олиб келди. Бунда айрим спортчилар терма жамоада ўринга эга бўлиш учун мулозимларни сотиб олади", — деб ёзади нашр Хитой юридик спорт уюшмаси аъзосига таянган ҳолда.
 
Қайд этилишича, ҳар бир спортда спортчиларни қабул қилиш бўйича ўз қоидаси бор. Бироқ уларнинг ҳеч бири ошкор этилмайди. Айрим спортчиларни бош мураббийлар қабул қилса, бошқаларини маъмурий раҳбарлар қабул қилади.
 
"Сувга сакраш, сузиш ва гимнастикада балларини ҳисоблашнинг аниқ меъёрлари бўлмагани ва субъектив ҳакамликка боғлиқлиги сабабли жабр кўрмоқда", — дея таъкидлайди нашрнинг номини маълум қилмаган манбаси. Унинг сўзларига кўра, "Хитой футболи – коррупциянинг классик намунаси, Хитой суперлигаси – энг коррупциялашган лигадир.

"Айрим футбол жамоалари учун мулозимлар, ҳакамлар ва ҳатто келишилган ўйинларни ташкил этиш оддий ҳолдир", — деган у.

Мавзуга оид