Иқтисодиёт | 18:52 / 06.12.2017
5505
1 дақиқада ўқилади

«Туронбанк» Хитой Эксимбанки билан икки томонлама битим имзолади

Фото: Uzdaily

«Туронбанк» АТБ Хитой Экспорт-импорт банкининг 58,5 миллион долларлик заём маблағларини жалб этди.

Маблағлар Туябўғиз сув омборидаги кичик ГЭС қурилиши инвестиция лойиҳаси, Катта Фарғона каналидаги КГЭС каскади, Оҳангарон дарёсида Қамчиқ КГЭС, Тўполанг дарёсида Зарчоб КГЭС каскадини қуришга Хитой Халқ Республикасидан асбоб-ускуналар етказиб берилиши орқали жалб этилди.

Хитой Экспорт-импорт банки заём маблағларини 20 йиллик муддатга тақдим этди.

Бундан ташқари, «Туронбанк» АТБ ва «Ўзбекгидроэнерго» АЖ бугунги кунга келиб амалдаги гидроэлектрстанцияларнинг модернизацияси ҳамда қурилиши бўйича янги лойиҳаларни тайёрламоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид