Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бурж Халифа минорасида янги йил мушакбозлиги бўлмайди
Дунёнинг энг баланд биноси, БААнинг Дубай шаҳридаги Бурж Халифа минорасида анъанавий Янги йил мушакбозлиги бу йил ташкил этилмайди. Шаҳар ҳокимияти уни лазер томошасига алмаштиришга қарор қилишди.
Маълумки, ҳар йили янги йил кечасида минглаб кишилар улкан мушакбозликни томоша қилиш учун ушбу минора яқинига тўпланишар эди.
Бироқ Instagram ижтимоий тармоғидаги Downtown Dubai саҳифасида хабар қилинишича, 1 январга ўтар кечаси анъанавий мушаклар отилиши ўрнига Light Up 2018 номли лазер томошаси уюштирилиши хабар қилинган.
Хабарда айтилишича, ташкилотчилар "бунақа томоша шу вақтгача бўлмаганига ваъда қилишмоқда".
Шу билан бирга, мушакбозлик шаҳарнинг бошқа ҳудудлари, жумладан Palm Jumeirah ва бошқа ҳудудларида ташкил этилади.
Мавзуга оид
14:06 / 25.05.2026
БАА билан “Сифатли давлат бошқаруви” дастури йўлга қўйилади
17:39 / 22.05.2026
Шавкат Мирзиёев Миллий китобхонлик ҳаракатига старт берди
14:31 / 22.05.2026
Шавкат Мирзиёев: БАА билан кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳим
17:24 / 21.05.2026