Россия ТИВ расмийси: Ғарб мамлакатлари ИШИД тор-мор этилишини ўзлаштирмоқда
Россиянинг ғарбдаги ҳамкор мамлакатлари, Москванинг Суриядаги ҳарбий муваффақиятларини ўғирлашга урингандан кўра, ўзларининг Ироқ, Ливия ва Афғонистонда нималарга "эришганлари"ни ёдда тутишлари керак. Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова шундай фикрни билдирмоқда. У Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ив Ле Дрианнинг Россия ИШИД устидан ғалабани "ўзлаштириб олгани" ҳақидаги баёнотини шундай изоҳлади.
Захарова Facebook ижтимоий тармоғида Махиал Булгаков романидан иқтибос келтирган ва унга мос келувчи сўзлар билан жавоб берган.
"Жаноблар, бас қилинг! Сизларнинг ютуқларингиз — бу Ироқ, Ливия ва Афғонистон. Шулар билан фахрланаверинг", — деб ёзган ТИВ вакили.
Аввалроқ Россия мудофаа вазирлиги ҳам АҚШ етакчилигидаги халқаро коалицияни танқид қилган эди. "Коалиция ўзи мавжуд бўлган 3 йил мобайнида ИШИДга қарши курашда илк маротаба “натижа” кўрсатди. У кенг қамровли бомбардимонлар билан Раққада тинч аҳоли вакилларини ўлдирди", — дейилади мудофаа вазирлиги баёнотида.
Мавзуга оид
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024
Россияда саккиз нафар генерал лавозимдан олинди — ОАВ
15:11 / 05.10.2024
“Ўзбекистон ДХХ Россияга ИШИД аъзоларини тутишга ёрдам берган” — Бортников
20:51 / 04.10.2024