Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ғаройиб видео: Кўринмас одам эртаклардан ҳаётга кўчмоқдами?
Куни кеча Хитойнинг Weibo ижтимоий тармоғида ғаройиб видео тарқалди. Ундаги воқеалар ақлингизни шошириб қўяди. Ажойиб ям-яшил манзарали фонда кутилмаганда эркак киши пайдо бўлади. Унинг қўлида кўзга кўринмас ёпинчиққа ўхшаш материал! У ўзини материал билан тўсиб, кўздан ғойиб бўлади, уни йиғганда эса, яна пайдо бўлади.
Эркакнинг сўзларига кўра, бу "шаффоф материалдан тайёрланган квант мато бўлиб, у инсон атрофидаги ёруғлик тўлқинини акс эттира олади".
Ушбу видео интернетда катта муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мўъжизавий мато ҳақидаги ахборот Хитойнинг барча янгиликлар каналларида айланмоқда. Шунингдек, Жамоатчилик хавфсизлиги вазирлигида ҳам унга қизиқиб қолишди, уларнинг фикрича, бундай ёпинчиқ разведкада фойда бериши мумкин.
Бу илм-фан мўъжизасими ёки шунчаки фейк видео - ҳозирча бу саволга аниқ жавоб йўқ.
Мавзуга оид
17:41 / 30.06.2026
Қошғар: Ўзбек маҳаллаларини эслатувчи қадимий шаҳар
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
20:44 / 24.06.2026
Хитойнинг LineShine суперкомпютери дунёдаги энг кучли деб топилди
11:22 / 23.06.2026