Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойдаги шаҳар кузатув тизими синалди, қоидабузар 7 дақиқада аниқланди
Пекиндаги BBC мухбири Жон Садворт "дунёдаги энг катта видеокузатиш тизими" — CCTV'ни синовдан ўтказиш имконига эга бўлди. У Гуйян шаҳар округида камералардан яширинишга уринди, бироқ полициячилар унинг жойлашувини бир неча дақиқада аниқлашди.
Садвортни барча маълумотлар улкан экранларга чиқарилувчи бошқарув хонасига киритишди. Базада Гуйянда яшовчи барча аҳолининг суратлари мавжуд: тизим "эслаб қолиши" учун мухбирни ҳам суратга олишди. CCTV'нинг 170 миллион камерасининг муайян қисми юздан таниш, шунингдек жинс, ёш ва бўйни аниқлаш функциясига эга. 2020 йилга бориб, камералар сонини 400 миллионгача ошириш режалаштирилмоқда.
Журналист кузатувдан вокзалда яширинишга уринди, бироқ бу ёрдам бермади. Тизим Садвортнинг юзини кираверишда суратга олиб, суратни таққослади ва тегишли жойдаги полициячиларни огоҳлантирди. Журналист тажрибасига тахминан 7 дақиқагина кетди.
Хитойлик полициячилар "ёрдам керак бўлмаган" оддий одамлар маълумотларидан фойдаланилмаслигини таъкидлашди. Уларнинг сўзларига кўра, тизим жиноятларнинг олдини олиш учун зарур — бошқа сабаблар бўйича фуқаролар хавотир олишмаса ҳам бўлади. Бироқ Садворт камералар ёрдамидаги бундай тармоқ эркинлик ва махфийликка қандай таъсир қилиши борасида ўйланиб қолди.
Мавзуга оид
20:57 / 02.07.2026
Пекиндаги осмонўпар бинога урилган самолёт учувчиси руҳий касал бўлгани айтилди
17:41 / 30.06.2026
Қошғар: Ўзбек маҳаллаларини эслатувчи қадимий шаҳар
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
20:44 / 24.06.2026