Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда илк ҳайдовчисиз метро линияси ишга тушди
15 декабрь куни Истанбул шаҳрида Туркиядаги биринчи Ускюдар - Умранийе ҳайдовчисиз метро линияси ишга тушди. Anadolu агентлигида таъкидланишича, тантанали очилиш маросимида мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған иштирок этган.
"Ушбу янги участка эксплуатацияси йўлга қўйилиши билан Истанбул метроси узунлиги 160 километргача чўзилди. 2019 йилга бориб, бу рақамлар 355 километргача ошиши кутилмоқда. Биз қўйилган мақсад - Истанбулни автомобиллардан озод қилиб, ривожланган жамоатчилик транспорти тизимини йўлга қўйиш сари яқинлашмоқдамиз", - дея таъкидлади у.
Ҳайдовчисиз поездлар биринчи босқичда тўққиз станция фаолият кўрсатувчи 10 километрли Ускюдар - Урманийе участкаси бўйлаб ҳаракатланади. 2018 йил июнига бориб, тармоқ яна саккиз бекатга оширилади, унинг узунлиги эса 20 километрни ташкил қилади. Агентлик маълумотига кўра, тармоқ бутунлай ишга тушганда кунига 700 минг йўловчини таший оладиган бўлади.
Мавзуга оид
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
16:20 / 26.05.2026
Ўлим тўшагида очилган сир: турк тадбиркорининг Швейцария банкига қарши молиявий уруши
13:52 / 26.05.2026
Бувиси мунтазам тазйиқ ўтказиб келган 3 нафар бола Туркиядан ватанга қайтарилди
18:34 / 25.05.2026