Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда ҳарбий тўнтарув ҳаракатига алоқадор 2,7 минг давлат хизматчиси ишдан бўшатилди
Туркия ҳукумати 2016 йилнинг июлидаги ҳарбий тўнтарув ҳаракатидан кейин мамлакатда жорий қилинган фавқулодда ҳолат (ФҲ) режимидаги ҳаракатлар доирасида қарор қабул қилди. Унга асосан мухолиф Фатҳуллоҳ Гюлен ташкилотига алоқадорликда гумон қилинаётган яна 2756 киши давлат хизматидан ишдан бўшатилди.
Якшанба куни Resmi Gazete'да чоп этилган қарорга мувофиқ, 637 киши Туркия ҲКдан ишдан бўшатилган, жумладан, 155 нафари - қуруқликдаги жангари, 155 нафари - ҳарбий-денгиз кучлари, 327 нафари эса - ҳарбий-ҳаво кучлари ходимлари. Шунингдек жандармерия, полиция, қирғоқ муҳофазаси, Адлия вазирлиги, Таълим вазирлиги, Дин ишлари бошқармаси, давлат университетлари ходимлари ҳам шулар жумласидандир. Бундан ташқари, 17 ижтимоий ташкилот, шу жумладан етти фонд ҳам ёпилди.
2016 йилнинг 16 июлига ўтар кечаси исёнчилар гуруҳи Туркияда ҳарбий тўнтарув ҳаракатини амалга оширишга уринди. Асосий қарама-қаршиликлар Анқара ва Истанбулда кузатилди. Бунинг натижасида 240дан ортиқ турк фуқароси ҳалок бўлди, 2 мингдан зиёди жароҳат олди - исён тўхтатилди. Шундан кейин мамлакатда 50 мингдан ортиқ киши қўлга олинди, 140 мингдан зиёд давлат хизматчиси ишдан четлатилди. Туркия ҳукумати давлат тўнтарув ҳаракатида АҚШда яшаб келаётган мухолиф Фатҳуллоҳ Гюленни айблади. Гюленнинг ўзи эса ҳарбий тўнтарув ҳаракатини қоралади ва айбловларни рад этди.
Мавзуга оид
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
22:21 / 29.06.2026
Истанбул оролга айланиши мумкин: Қора ва Мармар денгизлари ўртасида янги канал қурилмоқда
11:30 / 25.06.2026
Қува тумани ҳокими ҳам фермерни ҳақоратлагани айтилмоқда
08:54 / 25.06.2026