Light | 21:35 / 06.01.2018
10428
3 дақиқада ўқилади

Кремнийда янги тренд: Қайта ишланмаган сувни 60 долларга харид қилиш

Кремнийда фильтрланмаган, қайта ишланмаган, стерилизация қилинмаган булоқ сувини харид қилиш урфга кирди. Business Insider шу ҳақидаги маълумотлари билан бўлишди. Масалан, қадоқдаги 9,5 литр сувнинг Live Water компаниясидаги нархи 61 долларга етади.

Ўз навбатида, 24 миллион долларлик инвестиция жалб қилишга улгурган Zero Mass Water компанияси ҳам танилиб бормоқда. Стартап 4500 долларга ҳавонинг ўзиданоқ сув тортиб олувчи сувни сотмоқда. Механизм кунига 10 литрга яқин сувни ишлаб чиқаради ва 60 литрча сувни сақлаш имконини беради.

The New York Times'да ёзилишича, одамлар қайта ишламаган сувни табиий манбалардан олишмоқда.

2017 йилнинг сентябрида ёпилган Juicero номли стартап асосчиси Дуг Эванс The New York Times'га у ва унинг дўстлари Burning Man фестивалига 190 литр сув олиб боришганини айтди: "Мен ўз соғлиғим борасида қаттиқ қайғураман ва биламанки, биргина мен шундай эмасман. Жуда кўпчилик шундай - булоқ бўйида кимга дуч келишингни ҳеч қачон била олмайсан". 

Business Insider мухбири нархларнинг ошишига қарамай бундай сув захираларининг жуда тез сотилаётганига ишонч ҳосил қилиш мақсадида Rainbow Grocery супермаркетларидан бирига борди.

9,5 литрли оддий кўза баҳоси нархлар ошганидан кейин 38,49 долларни ташкил қилди. Декоратив кўзани 60,99 долларга харид қилиш мумкин. 

Манбага кўра, қайта ишланмаган сув ихлосмандлари унинг фойдаси ҳақидаги илмий исботга эга эмас, бироқ унинг истеъмолидан фойдани ҳис қилаётганликларини таъкидлашмоқда. Ҳаракат тарафдорлари турли қўшимчалар ва ультрафиолет ҳамда озон сабаб оддий сув қувуридан оқувчи ёки бутилкалардаги сувларни ичишдан хавфсирашмоқда, бу фойдали бактерияларни гўёки ўлдирар эмиш.

Live Water компанияси асосчиси Муканде Сингх унинг стартапи сотувга чиқарувчи сувнинг яроқлилик муддатини икки ой деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, бу "ҳақиқий сув" хусусиятларига хос. "Сув бир ой цикли давомида ўз фойдали хусусиятларини сақлаб қолади, - дейди Сингх. - Агар ҳаддан ташқари узоқ кутилса, у яшил рангга киради. Одамлар буни ҳатто англаб ҳам етишмайди, чунки қувурдан келадиган сув ўлик, шу боис у ҳеч қачон яшил тусга кирмайди". 

Экспертлар қайта ишланмаган сув организм учун фойдали эканини тасдиқлашмади - улар, аксинча, бундай сув хавфли бўлиши мумкин, деб ҳисоблашади. "Бундай сувда сизга зиён етказиши мумкин бўлган ҳар қандай нарса — масалан, вабо, лямблиоз ва А гепатитини келтириб чиқарадиган бактериялар бўлиши мумкин". 

 

Мавзуга оид