Ўзбекистон | 19:00 / 07.01.2018
81430
2 дақиқада ўқилади

Мирзиёев хориждаги ўзбек бойларини ватанга қайтишга чақирди

Президент Шавкат Мирзиёев хорижий мамлакатларда тадбиркорлик қилаётган ва бу борада муваффақиятга эришган бой ўзбекистонликларни ватанларига қайтишга ҳамда уларни текширтирмасликка ваъда берди. У Тошкент вилояти фаоллари билан учрашувида қилган маърузасида шу ҳақда баёнот берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон 24 телеканали.

“Тошкент вилоятининг ўзи 500 млн доллар мева-сабзавот экспорт қила олади. Менинг бунга 100 фоиз ҳисоб-китобим бор. Келамиз шу кунларга. Чидашимиз, ишлашимиз керак. Мева-сабзавот экспортининг ҳамма пули олдингидек Марказий банкка келмайди. Қаерга келади, тадбиркорнинг киссасига келади. Тадбиркор халқ-ку. 

Ҳозир 1-2 тадбиркорнинг пули чет элда. Мен нима учун баралла айтаяпман: ҳамма эшитсин! Ўзбекистонга пулини қўйган бирорта одамни текширтирмайман. Олиб келинглар пулларингни. Қўйинглар, корхона, завод қуринглар, кластер қилинглар. Неча миллион қилсанглар ҳам, бўлди у давр тугади, энди. Бўлган иш бўлиб бўлди. Олиб келинглар пулларингни. Миллатимизни иш билан таъминлайлик.

Ҳокимлар ўзининг иш билан, маънавият, маърифат, тарбия билан шуғулланиши керак. Хонасини қўриқламасдан, Хитойга, Индонезияга бориши керак. Сингапурга, Кореяга бориб, янги ғоя олиб келиши керак”, - деди давлат раҳбари. 

Мавзуга оид