Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Малайзия изсиз ғойиб бўлган самолёт учун 70 млн доллар тўлашга тайёр
Малайзия ҳукумати Американинг Ocean Infinity компаниясига 70 млн долларгача маблағ тўлайди. Бу ҳолат агарда у Malaysia Airlines компаниясининг 370-рейси бўлаклари ва қора қутиларини уч ой давомида топса юз беради, деб хабар қилмоқда Associated Press.
2014 йилнинг 8 март куни самолёт Куала-Лумпур – Пекин йўналиши бўйлаб рейсни амалга ошираётганди ҳамда парвозга чиққанидан бир соат ўтиб радарлардан йўқолиб қолди. Бортда 239 йўловчи ва экипаж аъзолари бўлган.
Самолёт бўлакларини Ҳинд океанининг жанубий қисмида қидириш ишлари ўтган йилда расман тўхтатилди. Бироқ, Малайзия транспорт вазири Лиоу Тионг Лай самолёт экспертлар белгилаб берган ва майдони 25 минг квадрат километр бўлган янги тумандан топилиши мумкинлигини маълум қилди. Унинг фикрича, бу 85 фоиз эҳтимол билан юз беради.
Аввалроқ, Малайзия изсиз ғойиб бўлган самолётни яна қидира бошлаши хабар берилганди.
Мавзуга оид
11:42 / 02.06.2026
“Малайзия ёрдамга тайёр” – элчи исломий молияни жорий қилиш ҳақида
21:56 / 01.06.2026
Малайзия 16 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқларда рўйхатдан ўтишини тақиқлади
08:18 / 05.05.2026
Зироат Мирзиёева Малайзия қироличаси билан учрашди
20:07 / 27.04.2026