Жаҳон | 16:20 / 10.01.2018
22473
1 дақиқада ўқилади

Петербургда Ўзбекистон фуқаролари қўлга олинди, уларнинг ёнида қурол бўлган 

Фото: РИА "Новости"

Петербургда "Анаконда" махсус амалиёти доирасида биталар ва тўппончаларга эга, босқинчиликда гумонланган беш нафар шахс қўлга олинди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар берган.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат инспекцияси ходимлари автомобилни тўхтатишган, унда эса Ўзбекистоннинг беш нафар қуролланган фуқароси бўлган.

Қайд этилишича, биталар ва тўппончалар билан қуролланган шахслар шаҳарнинг Бухарест кўчасида 10 январь куни кечки пайт ушланган.

“Мазда” автомобили полициячилар томонидан кўздан кечирилганида, салондан тўртта бейсбол битаси, иккита травматик тўппонча, шунингдек махсус ниқоблар топилган. 

Автомобилда 1990-1995 йилларда таваллуд топган беш нафар йигит бўлган. Шу билан бирга, ушбу шахслар ҳаракатланган автомобиль Санкт-Петербургда истиқомат қилувчи Россия фуқароси номига расмийлаштирилган.

Таъкидланишича, айни дамда полициячилар рўй берган воқеанинг барча тафсилотларини аниқлашмоқда.

Мавзуга оид