Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Замбияда вабо эпидемияси туфайли тартибсизликлар юз берди
Замбия ҳукумати мамлакатнинг баъзи туманларида кўча савдосини тақиқлади ва комендантлик соатини жорий қилди, шу йўл билан вабо эпидемияси тўхтатилмоқчи. Бу ҳақда Reuters давлат ИИВ раҳбари Стефано Кампионгога таянган ҳолда хабар бермоқда.
Бундай қарорга мамлакат пойтахти Лусакадаги норозилик намойишлари сабаб бўлган, улар полиция билан тўқнашувларга олиб келди.
Таъкидланишича, намойишчилар гуруҳи полиция бўлинмасига ҳужум қилган, шунингдек акция иштирокчилари полиция ходимларига тош ва шиша идишларни отишган. Натижада полиция кўздан ёш сиздирувчи газдан фойдаланди ва тахминан 60 кишини ҳибсга олди.
Агентлик маълумотларига кўра, вабо эпимедияси уч ой ичида 70 кишининг ўлимига сабаб бўлган.
Мавзуга оид
22:46 / 20.02.2026
Замбиянинг собиқ президентини 8 ойдан бери дафн қила олишмаяпти
22:55 / 16.09.2025
Замбияда икки эркак сеҳр ёрдамида президентни ўлдиришни режалаштиргани учун қамалди
11:44 / 09.08.2025
Африканинг 23 давлатида вабо қайд этилди
18:32 / 21.07.2025