Ўзбекистон | 08:33 / 15.01.2018
16872
2 дақиқада ўқилади

Генерал-майор Пўлат Бобожонов Хитой элчиси билан учрашди

Фото: mvd.uz

ХХРнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Сунь Лицзе бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Республикаси ИИВга ташриф буюрди. Меҳмонларни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-майор П.Бобожонов кутиб олди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берган.

Ташриф ХХРнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Сунь Лицзенинг ваколат муддатининг тугаши билан боғлиқ бўлган. Дипломат, анъанага кўра, ўз юртига жўнаб кетиш олдидан ИИВга ташриф  буюриш, кўп йиллик дўстлик алоқалари ва самарали ҳамкорлик учун самимий миннатдорлик изҳор этиш истагини билдирган.

Генерал-майор П.Бобожонов меҳмонга юзланар экан, элчи Сунь Лицзе ўзининг профессионаллиги, фаол ҳаётий позицияси билан қадим ва шонли тарихга эга икки мамлакат ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг юқори даражага кўтарилишига ҳисса қўшганини эътироф этди. Бизнинг маданиятимиз, анъана ва урф-одатларимиз ўхшаш, халқларимиз эса меҳнатсеварлиги, хайрихоҳлиги ва меҳмондўстлиги билан ажралиб туради, деган вазир. 

Мавзуга оид