Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Содиқ Сафоев: Президент мурожаатномаси Ўзбекистон янги уйғониш даврини бошлаб берди
Фото: Kun.uz
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси билан мамлакат жамиятида янги уйғониш даври бошланди. Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Қонунчилик палатасидабўлиб ўтган матбуот брифингида шундай баёнот берди.
“Президентнинг парламентга мурожаати Ўзбекистон давлатининг янги мафкураси, янги концепцияси ва дунёқарашини белгилаб берди. Менинг фикримча, унинг 2 та белгиси бор.
Биринчидан, бу баландпарвоз, ҳавойи, дабдабали шиорларга асосланган ички ва ташқи сиёсатдан воз кечиб, том маънода халқчил, инсон манфаатлари ва эҳтиёжлари, миллий манфаатларимиздан келиб чиққан ҳолда фаолиятни олиб бориш.
Иккинчиси шуки, вазият ҳамда жараёнларга рўйи рост, қанчалик аччиқ бўлмасин, ҳаққоний баҳо бериш. Кўп йиллар мобайнида ўрганиб қолгандик, фақат ютуқлар ҳақида гапиришга. Муваффақиятларга маҳлиё бўлдик. Ҳозир шундай вақт келдики, ташхисни аниқ қўйиш. Бусиз муаммоларни ҳал қилиб бўлмайди.
Мурожаатноманинг асосий белгиларидан бири – Ўзбекистон жамиятида янги уйғониш давридир. Илгари халқ танимайдиган депутатлар, сенаторлар ва ҳаттоки элчиларни танишмоқда”, - деди Сенат раисининг биринчи ўринбосари.
Мавзуга оид
08:20 / 20.05.2026
Ўзбекистон сув истеъмоли юқори давлатлар рейтингига кирди
18:32 / 15.05.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон божхоначилари чегара постларидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича учрашув ўтказди
22:20 / 09.05.2026
Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида навбат юзага келди
22:02 / 02.05.2026