Спорт | 20:20 / 17.01.2018
15894
1 дақиқада ўқилади

U23 Осиё чемпионатида барча чоракфиналчилар маълум бўлди

Хитойда ўтказилаётган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг гуруҳ босқичи якунига етди.

«А» гуруҳидан Қатар ва Ўзбекистон, «В» гуруҳидан Япония ва Фаластин, «С» гуруҳидан Ироқ ва Малайзия, «D» гуруҳидан Жанубий Корея ва Вьетнам чоракфиналга йўл олди. Хитой, КХДР, Саудия Арабистони ва Австралия каби жамоалар гуруҳда қолиб кетди.

Гуруҳ босқичи ўйинларидан сўнг, тўпурарлар баҳсида 3тадан гол урган қатарлик Али Алмаиз ва кореялик Ли Кюн-Ҳо пешқадамлик қилмоқда.

U23 Осиё чемпионати
Чоракфиналлар
19 январь

Япония - Ўзбекистон
Қатар - Фаластин
20 январь
Жанубий Корея - Малайзия
Ироқ - Вьетнам

Мавзуга оид