Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Вақти келди» - Хитой КХДР бўйича баёнот берди
Хитой ташқи ишлар вазири Ван Ининг маълум қилишича, Корея ярим ороли ядро муаммосига ечим топиш бўйича масалани ҳал қилиш вақти келди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
«Ҳозирда барча томонлар учун самимийликни текшириш вақти келди. Халқаро ҳамжамият ким Корея ярим ороли ядро муаммосига ечим топишга ҳақиқатдан ҳам кўмак кўрсатаётгани, кимлар эса вазиятни янада кескинлаштираётганини кўриб чиқиши лозим», - дея айтиб ўтди у.
Ван Ининг сўзларига кўра, вазият фақатгина жараёнда иштирок этаётган барча томонларнинг саъй-ҳаракати туфайли енгиллаштирилган бўлиб, бунда Шимолий Корея ва Жанубий Корея томони алоҳида фаол ўрин тутди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон КХДР АҚШ, Россия ва Хитой ўртасида можаро юзага келтирмоқчи эканини айтганди.
Мавзуга оид
20:57 / 02.07.2026
Пекиндаги осмонўпар бинога урилган самолёт учувчиси руҳий касал бўлгани айтилди
17:41 / 30.06.2026
Қошғар: Ўзбек маҳаллаларини эслатувчи қадимий шаҳар
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
20:44 / 24.06.2026