Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Муддатли ҳарбий хизматчиларнинг билимлари синалди
Тошкент шаҳридаги ҳарбий қисмлардан бирида муддатли ҳарбий хизматчилар тавсиянома олиш учун тест синовларини белгиланган тартибда топширишди. Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати шу ҳақида хабар берди.
Бундай муҳим имтиёзга энг сара, интеллектуал салоҳияти, жанговар маҳорати юксак посбонлар сазовор бўлади. Ҳарбий қисмларда аскарлар учун яратилган шарт-шароитлар, адабиётларга бой кутубхоналарнинг мавжудлиги, энг асосийси, ҳар бир ўғлоннинг қалбида она юртга муҳаббат ва садоқат ҳиссининг кучлилиги, уларнинг маърифатга, билимга чанқоқлиги тест синовлари мобайнида яққол намоён бўлди.
Оддий аскар Санжарбек Умаралиевнинг келажакда катта орзуси бор. У ҳарбий қисм қўмондонлигининг имтиёзли тавсияномасига эга бўлиб, у орқали Қуролли Кучлар академиясига ўқишга киришни ният қилган.
Мазкур тавсияномага эга бўлган йигитлар республикамизнинг барча олий таълим муассасаларига ўқишга киришда ўзи тўплаган балларнинг 50 фоизи миқдорида қўшимча баллга эга бўлиш имтиёзига эга.
Шунингдек, мазкур тест синовлари жорий йилнинг 16-17 январь кунлари мамлакатимизнинг ҳамма вилоятларида бўлиб ўтди.
Мавзуга оид
15:35 / 09.06.2026
Мудофаа бўлимларида тиббий комиссиялар тугатилиб, маошлар оширилади
15:20 / 09.06.2026
Ҳарбий ҳаво кучлари жанговар қўмондонлиги ташкил этилди
12:18 / 23.05.2026
Ўзбекистон ва Қатар ҳарбий ҳамкорлик бўйича меморандум имзолади
20:16 / 12.05.2026