Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Ҳаж делегацияси Саудия Арабистонига сафарини бошлади
Ўзбекистон Ҳаж делегацияси Саудия Арабистони Подшоҳлигига жўнаб кетди. Сафар давомида Ўзбекистон ҳаж делегацияси билан Саудия Арабистони Ҳаж ишлари вазирлиги ва мутасадди ташкилотлар ўртасида “Ҳаж–2018” мавсумининг ташкилий ишлари муҳокама қилинади.
Саудия Арабистонининг Макка, Мадина ва Жидда шаҳарларида жорий йил Ҳаж мавсумида Ватанимиз ҳожиларига хизмат қилувчи идоралар ва муассасалар раҳбарлари билан ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси матбуот химати хабар қилмоқда.
Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ишлари вазири Солиҳ Бантин таклифига асосан “Ҳаж–2018” мавсумининг ташкилий ишларини келишиб олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Ўткирбек Ҳасанбоев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим Иномов, Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мудири Жалолиддин Нуриддинов ва Тошкент ислом университети халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Ҳамидбек Ҳасановдан иборат делегация Жидда шаҳрига етиб борган.
Мавзуга оид
10:17 / 16.07.2026
Ўзбекистонга яна жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келади
14:46 / 15.07.2026
Парламентлараро иттифоқ Ўзбекистон тажрибасини намуна сифатида кўрсатди
10:55 / 14.07.2026
БМТ ҳусийчилар ва Саудия ўртасидаги кескинликдан хавотир билдирди
09:23 / 14.07.2026