WhatsApp бизнес учун бепул иловасини ишга туширди
WhatsApp ишбилармонларнинг мижозлар билан алоқа қилишига мўлжалланган бепул WhatsApp Business иловасини ишга туширди. Бу ҳақида компания блогида хабар берилди.
Ишлаб чиқарувчилар WhatsApp Business иловаси шахсий ва ишчи ёзишмаларни ажратишга ёрдам бериши ҳамда компанияларнинг мессенжердаги "расмий ваколатхонаси" бўлиб хизмат қилишига умид билдиришмоқда. "Бутун дунё одамлари ўзлари учун муҳим бўлган компаниялар билан мулоқот қилишда WhatsApp'дан фойдаланмоқда — Нидерландиядаги автоустахонадан то Грузиядаги вино дўконигача", - дейилади мессенжер хабарида.
Шуни таъкидлаш жоизки, оддий фойдаланувчилар WhatApps'дан олдингидек, янги иловани юклаш заруратисиз фойдаланишлари мумкин. Бизнес-аккаунтлар хабарларини бошқа фойдаланувчилар хабарлари каби блоклаш ёки улардан келаётган спамлардан шикоят қилиш имкони мавжуд.
Янги илова шунингдек компанияларга уларнинг фаолияти ҳақида маълумотлар (манзил, веб-сайт, электрон почта) қўшилган бизнес-профиллар яратиш имконини беради. Бундан ташқари, WhatsApp Business статистик кўрсаткичларни кузатиш ва кўп бериладиган саволларга тезкор жавоблар учун шаблонлар яратиш имконини беради.
"Бизнинг 1,3 миллиард фойдаланувчимиз ўзи учун муҳим бўлган компаниялар билан анча осон мулоқот қилади", - дейилади WhatsApp хабарида.
Бироз кейин бизнес-аккаунтлар верификацияси киритилади — ишлаб чиқарувчилар WhatsApp'да рўйхатдан ўтказилган рақам компаниянинг телефон рақамига мос келишига ишонч ҳосил қилишганидан кейин "текширилган" компания мавқеи тақдим этилади.
Янги илова ҳозирча фақат АҚШ, Индонезия, Италия, Мексика ва Буюк Британиядаги Android операцион тизими остидаги қурилмаларда ишлайди, яқин ҳафталар ичида бошқа давлат аҳолиси ҳам ундан фойдаланиши мумкин бўлади, дея ваъда бермоқда WhatsApp.
Мавзуга оид
20:00 / 19.08.2024
Яқинларингизга қачон охирги марта қўнғироқ қилдингиз?
22:46 / 19.07.2024
Telegram фирибгарларга қарши чораларни жорий қилади
10:53 / 25.05.2024
VK 26 июндан бошлаб ICQ мессенжери иши тўхтатилишини эълон қилди
10:21 / 04.04.2024