«Челси» йирик ҳисобда ғалаба қозонди
Англия Премьер-Лигасининг 24-турида «Брайтон» ўз майдонида «Челси» билан беллашди.
Лондонликлар дастлабки дақиқаларда иккита гол уриб, рақиб шаштини туширишга эришдилар. Ўйин охиригача эса рақиб дарвозасига яна иккита тўп йўллаб, йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритдилар. Эден Азар ўйинда дубль соҳиби бўлди.
Бу ғалабадан сўнг, «Челси» 50 очко билан учинчи ўринда қолди. «Брайтон» 23 очко билан 16-ўринда боряпти.
АПЛ, 24-тур
Брайтон – Челси - 0:4
20 январь, «Фалмер» стадиони
Голлар: 0:1 – 3 Азар, 0:2 – 6 Виллиан, 0:3 – 77 Азар, 0:4 - 89 Мозес
Брайтон – Райан, Данк, Даффи, Зуттнер, Скелотто, Гросс (Кайяль, 68), Стивенс, Марч (Искьердо, 83), Проппер, Голдсон, Хемед (Мюррей, 68).
Челси – Кабальеро, Аспиликуэта, Кристенсен (Давид Луиз, 58), Рюдигер, Мозес, Виллиан (Мусонда, 81), Канте, Азар, Бакайоко, Алонсо (Дзаппакоста, 75), Батшуайи.
Огоҳлантиришлар: Скелотто (36), Даффи (56), Голдсон (79).
Мавзуга оид
12:56 / 22.09.2024
«Реал»да яна бир жароҳат, «МЮ»да омадсизлик. Кун ўйинлари
10:26 / 02.09.2024
Мбаппе «Реал»да илк голларини урди, «Ливерпул» «МЮ»ни яксон этди
12:25 / 19.08.2024
«Реал» мавсумни йўқотиш билан бошлади, «Сити» ярим куч билан ғалабага эришди. Кун ўйинлари
15:02 / 20.05.2024