Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қуролли Кучлар академиясида ҳарбийлар муаммолари юзасидан амалий мулоқот ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар академиясида ҳарбий қисм командирлари ва уларнинг ўринбосарлари иштирокида экскурсия ҳамда маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати KUN.UZ’га маълум қилди.
Давлат раҳбари, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти негизида қайта ташкил этилган Қуролли Кучлар академияси бугунги кунда юқори бўғин қўмондонлик офицерларини тайёрлаш ва миллий армия сафларига ҳар томонлама етук ёш офицерларни етказиб бериш ҳамда мудофаа қурилиши соҳасида илмий тадқиқотлар ва ишланмаларни амалга оширишда муҳим ўрин тутади.
– Ҳарбий таълим соҳасини такомиллаштириш, билим беришда инновацион воситалар ва ўқув-қуролларни қўллаш, ўқув-моддий базани янгилаш, таълим сифатини ошириш ва замонавий андозаларга жавоб беришини таъминлаш масалаларига мудофаа қудратини юксалтиришга хизмат қилувчи муҳим омил сифатида қаралмоқда. Олий ҳарбий таълим муассасалари кадрларни тайёрлаш миллий дастури асосида жорий этилган узлуксиз таълим тизимида офицер кадрларни тайёрлашнинг муҳим бўғини саналади, – дейди подполковник Холиёр Қорабоев.

Тадбир иштирокчиларига таниқли актёрлар томонидан мўғул босқинчиларига қарши мардонавор курашган Жалолиддин Мангуберди жасорати акс этган “Жалолиддин Мангуберди” спектакли намойиш этилди.


Мудофаа вазирининг ўринбосари полковник Азизбек Икромов ҳарбий қисм командирлари ва уларнинг ўринбосарлари билан очиқ мулоқот ўтказиб, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев томонидан Ватан ҳимоячилари олдига қўйилаётган долзарб вазифаларга яна бир бор тўхталиб ўтди. Ҳарбий қисм ва муассасаларда ечимини топиши қийин масалаларни тинглади. Ностандарт учрашув давомида конструктив суҳбат ўтказди. Уларнинг ҳар бирига муҳим қўлланма сифатида фойдаланиладиган китоблар ва эсдалик совғаларини топширди.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
11:00 / 08.06.2026