Ўз вазифасини уддалай олмаган робот ишдан бўшатилди
Шотландиядаги Margiotta супермаркетлар тармоғининг флагман дўконида харидорларга хизмат кўрсатувчи Фабио исмли робот бир ҳафта ишлаганидан сўнг ишга яроқсизлиги ва харидорларнинг чўчиши сабаб ишдан бўшатилди. BBC шу ҳақида хабар берди.
Pepper моделидаги роботлар турли соҳаларда кенг қўлланиб келинади: япон роботлари шу кунга қадар пицца етказиб берувчи, экскурсиячи ва маслаҳатчи бўлиб ишлаб келмоқда.
Фабио шотланд дўконида харидорларга керакли маълумотларни тақдим этиши, товарларни реклама қилиши ва уларни қаердан топиш мумкинлигини айтиши керак эди. Margiotta тармоғи эгаларининг таъкидлашича, "илк ҳиссий робот" дея таърифланувчи Pepper барчани ўзининг ҳазиллари ва қучоқлашиш таклифи билан ром этган.
Шунга қарамай, у тўғридан-тўғри вазифаларини уддалай олмаган. Манбага кўра, робот бефойда ва умумий жавоблар қайтарган: масалан, "Пишлоқ қаерда?" деган саволга музлатгичдан излаб кўришни маслаҳат берган. Батафсил маълумот бера олмаган. Шу билан бирга, дўкондаги шовқин сабаб мижозлар саволни бир неча марта такрорлашларига тўғри келган - Pepper шовқин-суронда сўзларни фарқлай олмай қолган.
Бир неча кундан кейин Фабиони гўшт бўлимига ўтказишган, бироқ бу ерда ҳам у одам-сотувчиларга енгилган: улар 12 харидорга хизмат кўрсатиб улгургунга қадар япон роботи атиги икки кишига хизмат қилган.
Охир-оқибат Margiotta тармоғи эгалари мижозлар "ҳиссиётли робот"ни четлаб ўтишаётганини сезишди. Уни "ишдан бўшатиб", тажриба доирасида Pepper'ни тақдим этган Heriot-Watt университетига йўллашди. Маълумотларга кўра, дўкон ходимлари бир ҳафта ичида Фабиога ўрганиб қолишган, улардан бири робот олиб кетилаётганда ҳатто йиғлаган ҳам.
Мавзуга оид
15:44 / 13.11.2024
АҚШда жарроҳ робот видеога қараб операция қилишни ўрганди
16:03 / 11.11.2024
Хитойдаги дарёда дунёдаги биринчи қутқарувчи робот патруллик қилишни бошлади
22:19 / 09.11.2024
Шотландиядаги маёқ деворидан 132 йил олдин ёзилган мактуб топилди
21:58 / 25.10.2024