Жаҳон | 20:10 / 25.01.2018
5557
1 дақиқада ўқилади

Анқара ва Вашингтон ўртасида ишончни қайтариш керак – Човушўғли

Фото: Анадолу

АҚШ билан Сурияда хавфсизлик ҳудудини яратишни муҳокама қилишдан аввал Анқара ва Вашингтон ўртасида ўзаро ишонч муҳитини тиклаш лозим, деб айтди Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғли.    

Човушўғли Туркия ва АҚШ президентларининг телефон мулоқотига изоҳ берар экан, АҚШ томони икки давлат етакчилари суҳбати бўлиб ўтишидан аввалоқ унинг матнини тайёрлаб қўйган. Шу сабабли хабар Ражаб Тоййиб Эрдўған ва Дональд Трамп суҳбатининг моҳиятини тўлиқ акс эттирмаган, деб айтди Човушўғли.

Аввалроқ Анқара Оқ уй 24 январда Туркия ва АҚШ етакчилари ўртасида бўлиб ўтган суҳбатнинг мазмунини нотўғри ва чала берганидан норозилик билдирган. Жумладан, хабар матнида Трамп “Африндаги зўравонликнинг авж олиши АҚШ ва Туркиянинг Суриядаги умумий мақсадларига эришишда халақит бериши мумкинлигидан хавотир билдиргани” айтилган.  

 

Мавзуга оид