Саратонга йўлиққан қиз учун куёвсиз тўй ташкил қилинди
Лейкемияга қарши даволаниш курсини ўтаётган 21 ёшли хитойлик қиз куёвсиз турмушга чиқди. Бемор қиз учун тўй маросимини кўнгиллилар ташкиллаштиришди.
Янг Чуньян ўз касаллиги ҳақида бир ой олдин хабар топди. У турмушга чиқиш орзуси борлиги ва шундай тантанали маросимни кўрмай ўтиб кетишидан хавфсираётгани ҳақида акасига айтди. Шунда акаси кўнгиллиларга мурожаат қилди, улар саратонга чалинган қиз учун тўй тантанасини ташкиллаштиришди.
Тантана шифохонада бўлиб ўтди, муассаса холлида пушти гилам ёзилди, ундан тўй кўйлаги кийган қиз қўлида гулдаста билан ўтган. Тўй тантанаси учун махсус тортга буюртма берилган.
Қиз тўй тантанаси тугаганидан кейин ўз органларини беморларга кўчириб ўтказишни васият қилди.
Мавзуга оид
17:42 / 08.11.2024
Олимлар саратоннинг энг агрессив шаклларини енгиш усулини ўрганди
15:23 / 30.10.2024
Олимлар саратонни сунъий интеллект ёрдамида даволашнинг янги усулини кашф этди
16:30 / 04.10.2024
Ўйинчоқлар ва идишлардаги қора пластик саратонга олиб келиши мумкин — тадқиқот
11:43 / 01.10.2024