Торонто полицияси 2017 йил 15 декабрда ўз уйларида ўлик ҳолда топилган, Apotex фармацевтик корпорацияси асосчиси, миллиардер Барри Шерман ва унинг рафиқаси Хани ўлдирилган, деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда детектив Сьюзан Гомес 26 январда матбуот анжуманда айтиб ўтди.
“Бизда терговни икки кишининг ўлдирилгани сифатида таснифлаш учун етарлича исботлар мавжуд”, деб айтган Гомес.
Миллиардер ва унинг рафиқаси Торонтодаги уйларида ўлик ҳолда топилганлар. Кейинроқ уларнинг иккаловида ҳам бўғиш аломатлари аниқланган.
Шерман Apotex’га 1974 йил асос солган. Компания дори воситалари ишлаб чиқаради ва уларни 115 дан кўпроқ давлатга экспорт қилади. Ноябрда Canadian Business Шерманни Канаданинг энг бадавлат одамлари рўйхатига киритганди. СВС телеканалининг таъкидлашича, эр-хотин фаол тарзда хайрия фаолияти олиб борган.















